Eurasian Journal of Medical and Natural Sciences 4-jild 2-son (2024) · 271–273-betlar

УЧ КОМПОНЕНТЛИ СУРТМАНИ АСОСИЙ БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАР БЎЙИЧА СТАНДАРТЛАШ

Абдуназарова, Н.Б., Кариева, Ё.С., Ашурова, Д.С.

DOI: 10.5281/zenodo.10683052 · Manbada o'qish →

Annotatsiya

Катта қончўп қуруқ экстракти, прополис ва чаканда мойини сақловчи  яра битишини тезлаштирувчи ва яллиғланишга қарши суртмани асосий биологик фаол моддалар бўйича стандартлаш ишлари амалга оширилди. Бунда катта қончўп қуруқ экстрактининг асосий таъсир этувчи моддаси этиб алкалоидлар йиғиндиси хелидонинга нисбатан (титриметрия усулида), прополисда – фенол бирикмалар (спектрофотометрия усулида) ва чаканда мойида –каротиноидлар йиғиндиси β-каротинга нисбатан (спектрофотометрия усулида) аниқланди.  Натижаларга кўра, суртма таркибида алкалоидлар йиғиндисининг миқдорий улуши хелидонинга нисбатан 0,03% дан, фенол бирикмалар йиғиндисининг миқдорий улуши 0,9% дан, каротиноидлар йиғиндисининг миқдорий улуши β-каротинга нисбатан 3,0 мг% дан кам бўлмаслиги лозим деган талаб ўрнатилди.

суртма, катта қончўп, қуруқ экстракт, прополис, чаканда мойи, алкадлоидлар, каротиноидлар, фенол бирикмалар, стандартлаш.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.