Eurasian Journal of Law, Finance and Applied Sciences 4-jild 6-son (2024) · 69–77-betlar
МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКДАГИ КЎРСАТУВЛАРНИ ОЛДИНДАН МУСТАҲКАМЛАБ ҚЎЙИШ ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
АБДУЛЛАЕВ, АКМАЛЖОН, РАЖАБОВ, ТЕЛМАН
DOI: 10.5281/zenodo.11565780 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)
Annotatsiya
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчилигидаги кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институтини такомиллаштириш масалалари, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишнинг процессуал асосларини кенгайтириш, суриштирув ва дастлабки тергов босқичида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш муддатларини киритиш, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш жараёнини сайёр суд тартибида ўтказиш асослари, айбланувчи касаллиги муносабати билан тўхтатилган ишлар бўйича кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш масаласи хорижий давлатлар тажрибаси асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, одил судловни қўллаб-қувватловчи мазкур институтнинг самарадорлигини оширишга қаратилган амалдаги жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, кўрсатув, мустаҳкамлаш, сўроқ, суд, ишни судга қадар юритиш.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.