Zamonaviy dunyoda innovatsion tadqiqotlar 5-jild vative-son (2026) · 81–91-betlar
КИБЕРФИРИБГАРЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШДА БУ ТУРДАГИ ҚИЛМИШЛАР УЧУН ЖИНОИЙ ЖАЗО ТАЙИНЛАШ: ИНДИВИДУАЛЛАШТИРИШ, ЗАРАР МИҚДОРИ ВА РАҚАМЛИ ХАВФ ОМИЛЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
Саттаров, Жаъсурбек
DOI: 10.5281/zenodo.21988667 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)
Annotatsiya
Мазкур мақолада ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган фирибгарлик учун жиноий жазо тайинлашнинг назарий, жиноят-ҳуқуқий, криминологик ва суд-амалиётга оид хусусиятлари таҳлил қилинади. Тадқиқотда фирибгарликнинг анъанавий белгилари рақамли муҳитда қандай трансформацияга учраётгани, ахборот тизимлари, мобил банк иловалари, электрон тўлов воситалари, онлайн кредит платформалари, виртуал карталар ва шахсий маълумотлардан фойдаланиш ҳолатлари жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қандай таъсир қилиши очиб берилган. Суд-тергов амалиётини ўрганиш натижалари судлар кўп ҳолларда зарар миқдори, айбдорнинг шахси, иқрорлик, пушаймонлик ва зарарнинг қопланганлигига устувор аҳамият қаратаётгани, бироқ рақамли фирибгарликка хос махсус омиллар шахсий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш, онлайн кредитни жабрланувчи номига расмийлаштириш, виртуал карта орқали маблағларни ўтказиш, бир нечта жабрланувчига нисбатан бир хил рақамли схема қўллаш, электрон изларни яшириш имконияти каби ҳолатлар жазони индивидуаллаштиришда етарлича баҳоланмаётганини кўрсатади. Мақола якунида Жиноят кодекси, Олий суд Пленуми тушунтиришлари ва суд амалиётини такомиллаштириш бўйича муаллифлик таклифлари илгари сурилади.
фирибгарлик, ахборот технологиялари, рақамли фирибгарлик, жиноий жазо, жазони индивидуаллаштириш, суд амалиёти, онлайн кредит, виртуал карта, шахсий маълумотлар, электрон тўлов воситалари, рақамли далиллар, иқтисодий хавфсизлик, кибержиноятчилик.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.