Zamonaviy dunyoda ilm-fan va texnologiya 3-jild logy-son (2024) · 107–113-betlar
ШАХСНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИНИ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ДОИР ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ТАҲЛИЛИ
Давлетмуратов, Султанмурат
DOI: 10.5281/zenodo.14236247 · Manbada o'qish →
Annotatsiya
Мазкур мақолада шахснинг меҳнат ҳуқуқларини жиноят-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилинади. Асосий эътибор БМТнинг универсал ва минтақавий ҳужжатларига қаратилган бўлиб, улар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир халқаро мажбуриятларни белгилайди. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва бошқа универсал ҳужжатларда меҳнат қилиш ҳуқуқининг халқаро ҳуқуқий кафолатларига урғу берилган. Бундан ташқари, БМТнинг Аёлларга нисбатан дискриминацияни тугатиш тўғрисидаги Конвенцияси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ҳамда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) меҳнат муҳофазаси соҳасида қабул қилган ҳужжатларига эътибор қаратилган. Мақолада ушбу ҳужжатларнинг мазмуни, уларнинг давлатлар қонунчилигига татбиқ этилиши, шунингдек, шахснинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жиноят-ҳуқуқий механизмларнинг мустаҳкамланиши ва такомиллаштирилиши зарурлиги таъкидланади. Халқаро миқёсдаги стандартлар ва қонунчиликни самарали амалга ошириш бўйича давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти ҳам ёритиб берилади.
меҳнат ҳуқуқи, халқаро стандантлар, мажбурий меҳнат, қуллик, қулликка ўхшаш одатлар ва институтлар, болалар меҳнати, ёмон меҳнат шароитлари, ирқий камситиш, гендер камситиш, аёллар ҳуқуқлари.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.