Zamonaviy dunyoda ilm-fan va texnologiya 5-jild logy-son (2026) · 92–98-betlar

НЎШ ПИЁЗДАН БОШ ПИЁЗ ЕТИШТИРИШДА ЭКИШ МУДДАТЛАРИНИНГ ЎСИШ, РИВОЖЛАНИШ ВА ҲОСИЛДОРЛИККА ТАЪСИРИ

Бўриев, Аброр, Низомов, Рустам

DOI: 10.5281/zenodo.21428705 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон, хусусан Тошкент вилояти тупроқ-иқлим шароитида нўш пиёздан бош пиёз етиштиришда турли экиш муддатларининг ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири ўрганилган. Тадқиқотлар 2022–2024 йилларда тўрт хил экиш муддатида ўтказилиб, фенологик кузатувлар, биометрик кўрсаткичлар ҳамда бош пиёз ҳосилдорлиги қиёсий баҳоланди. Тадқиқот натижаларига кўра, мақбул экиш муддати ўсимликларнинг бир текис ўсиши ва ривожланиши, вегетация даврининг самарали кечиши ҳамда юқори ва сифатли бош пиёз ҳосили шаклланишини таъминлаши аниқланди. Олинган натижалар Тошкент вилояти тупроқ-иқлим шароитида нўш пиёздан бош пиёз етиштириш учун мақбул экиш муддатини белгилашда илмий ва амалий аҳамиятга эга.

пиёз, Allium cepa L., нўш пиёз, экиш муддати, бош пиёз, фенология, ўсиш ва ривожланиш, ҳосилдорлик, агротехнология.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.