Zamonaviy dunyoda ilm-fan va texnologiya 5-jild logy-son (2026) · 21–28-betlar
САЪДИДДИН ҲАМАВИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ТАСНИФИ
Ражабов, Алишер
DOI: 10.5281/zenodo.21873611 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)
Annotatsiya
XIII аср Ислом шарқи ирфоний ва фалсафий тафаккури ривожида кубровия тариқатининг йирик намояндаси, шайх Нажмиддин Кубронинг муносиб халифаларидан бири бўлмиш Саъдиддин Ҳамавий (вафоти 649/1252 й.) ўзидан кейинги суфийлик дунёқараши тизимига улкан таъсир кўрсатган нодир ва сермазмун илмий-адабий мерос қолдирди. Ҳамавий ижодининг ўзига хос хусусияти шундаки, у анъанавий амалий тасаввуф доирасидан чиқиб, назарий ирфон, борлиқ фалсафаси (вужудшунослик), рамзлар тизими ва ҳарфлар сири (илми ҳуруф) каби мураккаб метафизик масалаларни тизимли равишда тадқиқ этган илк мутафаккирлардан биридир. Унинг қаламига мансуб “ал-Мисбоҳ фит-тасаввуф”, “Маҳбубул-муҳиббийн ва матлубул-восилийн”, “Сакинат ус-солиҳийн” каби йирик асарлари ҳамда ўнлаб кичик ҳажмли рисолалари нафақат кубровия, балки кейинчалик шаклланган нақшбандия, неъматуллоҳия ва ҳуруфия каби ижтимоий-диний оқимларнинг ҳам назарий манбаси бўлиб хизмат қилди. Ҳамавий асарларининг умумий тавсифига назар ташланса, улардаги бош ғоя - Касрат (кўплик) оламидан Ваҳдат (бирлик) оламига томон руҳий юксалиш, илоҳий зотнинг борлиқдаги тажаллийлари ва инсони комил концепциясининг фалсафий асосларини очиб беришдан иборат эканлиги кўринади.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.