Zamonaviy dunyoda ilm-fan va texnologiya 5-jild logy-son (2026) · 142–145-betlar
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ОРҚАЛИ СОДИР ЭТИЛАДИГАН ФИРИБГАРЛИКНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАБИАТИ: САБАБЛАР, ШАРТ-ШАРОИТЛАР ВА РАҚАМЛИ МУҲИТ ОМИЛЛАРИ
Саттаров, Жаъсурбек
DOI: 10.5281/zenodo.21988598 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)
Annotatsiya
Мақолада ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган фирибгарликнинг криминологик тавсифи, уни келтириб чиқарувчи сабаблар ва содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитлар жиноят ҳуқуқи, криминология, виктимология ва суд-тергов амалиёти нуқтаи назаридан таҳлил қилинади. Рақамли иқтисодиёт, онлайн кредитлаш, мобиль банк иловалари, виртуал карталар, пластик карта операциялари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар фирибгарликнинг янги механизмларини шакллантираётгани асосланади. Суд ҳукмлари таҳлили асосида ахборот технологиялари айрим ҳолларда фақат алоқа воситаси эмас, балки жиноятни содир этишнинг бевосита механизмига айланаётгани кўрсатилади. Мақолада “сохта ваколат”, “расмийлик иллюзияси”, жабрланувчининг рақамли ва молиявий саводхонлиги пастлиги, онлайн кредитлашда антифрод назоратининг етарли эмаслиги каби омиллар алоҳида таҳлил қилинади. Якунда ушбу жиноятларга қарши курашишда жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари билан бирга рақамли саводхонлик, банк-молия хавфсизлиги, тезкор блоклаш, транзакция мониторинги ва суд амалиётини бирхиллаштириш зарурлиги ҳақида таклифлар илгари сурилади.
фирибгарлик, ахборот технологиялари, онлайн кредит, виртуал карта, мобиль илова, пластик карта, рақамли далил, ижтимоий муҳандислик, виктимология, антифрод, шахсий маълумотлар, рақамли хавфсизлик.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.