Наука и инновации 2-jild vation-son (2024) · 64–66-betlar
ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДАГИ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИ
Акрамова, Д.У.
DOI: 10.70413/si-v02-i15-p1-019 · Manbada o'qish →
Annotatsiya
Жаҳонда ўсиб бораётган ёш авлоднинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш ҳамда самарали мактабга тайёрлаш мақсадида мактабгача таълим тизимини ташкил этиш ва бошқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. БМТ томонидан 2030 йилгача белгиланган Барқарор ривожланиш мақсадларида “кичик ёшдаги болаларни ривожлантириш, парваришлаш ва уларнинг мактабгача таълимдан бемалол фойдаланиш имкониятларини таъминлаш” долзарб вазифа сифатида қайд этилди. Халқаро тажрибалар мактабгача таълим соҳасида махсус таълим дастурлари ҳамда болаларни мактабга тайёрлаш бўйича муқобил, мослашувчан моделларни ишлаб чиқиш, таълим самарадорлигини таъминлаш мақсадида таълим менежментига инновацион ёндашувларни татбиқ этиш асосида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш заруратини юзага келтирмоқда.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.