Наука и инновации 2-jild vation-son (2024) · 15–19-betlar

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ШАХСИЙ ТАЪЛИМ ТРАЕКТОРИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЗАРУРАТИ ВА ИҚТИСОДЧИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШДАГИ ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР

Нишонов, Фарход

DOI: 10.5281/zenodo.13893088 · Manbada o'qish →

Annotatsiya

Мақолада олий таълимда шахсий таълим траекторияларини жорий этишнинг зарурати ва бу ёндашувнинг иқтисодчи мутахассислар тайёрлашдаги аҳамияти таҳлил қилинади. Ҳозирги кунда таълим тизимидаги ислоҳотлар, инновацион ёндашувлар ва рақобатбардош мутахассисларга бўлган талаблар таълим жараёнини индивидуаллаштиришни тақозо этмоқда. Математика фанини иқтисодиёт йўналишида ўқитишда талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, таълим жараёнини шахсга йўналтирилган дастурлар асосида ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилади. Шунингдек, таълим дастурларининг мустақил равишда лойиҳалаши ва талабаларнинг шахсий ривожланишлари учун индивидуал таълим дастурларини яратиш механизмлари таҳлил қилинади.

инновацион таълим жараёнлари, шахсий таълим траекторияси, индивидуал таълим дастури, иқтисодчи мутахассислар тайёрлаш, таълимни индивидуаллаштириш, рақобатбардош мутахассислар, олий таълим, математика ўқитиш.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.