Наука и инновации 3-jild vation-son (2025) · 6–16-betlar

ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Усманалиев, Нажмиддин

DOI: 10.5281/zenodo.17430531 · Manbada o'qish →

Annotatsiya

Мақолада жиноят-процессуал муддатларни такомиллаштириш истиқболлари чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилинган. Муаллиф жиноят процессини соддалаштириш, шунингдек, муддатлар билан тартибга солинмаган ҳолатларга янги муддатларни белгилаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш имкониятларини кўриб чиққан. Мавжуд процессуал муддатларнинг таҳлили асосида уларни қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан ўрганиб, ўзга давлатлар тажрибаси билан солиштирган. Мақолада жиноят-процессуал муддатларнинг узоқ йиллар давомида ўзгаришсиз қолгани, ахборот технологияларининг тизимга жорий этилиши айрим тергов ҳаракатларини қисқартиришга имкон бераётгани таъкидланган. Бу орқали муддатларни оптималлаштириш ва қисқартириш жиноят процессининг умумий самарадорлигини оширишга хизмат қилиши мумкинлиги илмий асосда ёритилган. Мақолада муаллиф томонидан назарий асослар ва амалий таклифлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар жиноят ишларини юритишда муддатлар институтини такомиллаштиришга қаратилган.

суриштирув, дастлабки тергов, мурожаат, оқилона муддат, гумон қилинувчи, қамоққа олиш, процесс иштирокчиси, ҳимоячи, илтимоснома, айбланувчи, процессуал муддат, суриштирувчи, терговчи, суд, прокурор, жиноят иши.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.