Наука и инновации 4-jild vation-son (2026) · 7–13-betlar

ОИЛА-ТУРМУШ МУНОСАБАТЛАРИ ДОИРАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ САБАБЛАРИ ВА УНГА ИМКОН БЕРГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР

Rajabov, Umrbek

DOI: 10.5281/zenodo.20137605 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Мазкур мақолада оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг чуқур ижтимоий-ҳуқуқий таҳлили келтирилган. Аввало, бу каби ҳуқуқбузарликларнинг асосий сабаб ва омиллари, яъни иқтисодий қийинчиликлар, ижтимоий тенгсизлик, ҳуқуқий маданиятнинг пастлиги, психологик босим, маънавий тарбиянинг етишмаслиги, алкогол ва гиёҳвандлик воситаларидан фойдаланиш кабилар алоҳида кўриб чиқилган. Шунингдек, оилавий муҳитдаги нотинчлик, анъанавий гендер стереотиплари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг етарли даражада аралашмаслиги каби шарт-шароитларнинг бу ҳолатларни юзага келтиришдаги ўрни кўрсатилган. Мақолада бундай ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва уларнинг олдини олиш бўйича таклиф ва тавсиялар ҳам баён этилган.

оила ҳуқуқи, ҳуқуқбузарлик сабаблари, оилавий низолар, гендер тенглик, ижтимоий омиллар, ҳуқуқий маданият, профилактика чоралар.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.