Наука и инновации 3-jild vation-son (2025) · 134–137-betlar

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО МОЛИЯ БОЗОРИДАГИ ИШТИРОКИ

Бўриев, Жамшид

DOI: 10.5281/zenodo.17430379 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Ушбу мақолада тижорат банкларининг халқаро молия бозоридаги иштироки, уларнинг глобал молиявий интеграция жараёнларидаги ўрни ҳамда халқаро капитал ҳаракатида тутган роли таҳлил қилинади. Мақолада банкларнинг хорижий инвестицияларни жалб этишдаги фаолияти, халқаро тўлов тизимларидаги иштироки, валюта операциялари ва экспорт-импорт молиялаштиришдаги механизмлар ёритилган. Шунингдек, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликнинг афзалликлари, рискларни бошқариш стратегиялари ҳамда Ўзбекистон тижорат банкларининг халқаро молия бозорига чиқиш имкониятлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари банк секторида рақобатбардошликни ошириш, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш ва глобал молия тизимига интеграциялашувни чуқурлаштиришга қаратилган таклифларни ўз ичига олади.

Тижорат банки, халқаро молия бозори, молиявий интеграция, капитал ҳаракати, валюта операциялари, инвестиция, экспорт-импорт молиялаштириш, халқаро тўлов тизими, молиявий барқарорлик, рақобатбардошлик.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.