Наука и инновации 4-jild vation-son (2026) · 104–114-betlar
ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР ФАОЛИЯТИДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Мамараимов, Асқар
DOI: 10.5281/zenodo.21919313 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)
Annotatsiya
бугунги кунда суд ишларини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш билан бирга сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали нафақат судларнинг иш юритувини осонлаштириш, балки тарафларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳам долзарб бўлиб ҳисобланади. Кўпгина давлатларда судларнинг иш ҳажми катталиги, судьяларнинг етишмаслиги ва шунинг натижасида шахсларнинг одил судловга эришиш даражасининг пастлиги сунъий интеллект технологияларини қўллашдан, биринчи навбатда, судларнинг иш юкламасини камайтиришда, суд ҳужжатларининг лойиҳаларини тайёрлаш, тарафларга суднинг эҳтимолий натижасини маълум қилиш орқали судларга мурожаатлар сонини камайтириш масалаларига қаратилади.
суд соҳасини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологиялари, интерактив хизматлар, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш, иш юкламасини камайтириш, суд мажлиси баённомасини реал вақт режимида овоздан матнга ўтказиш, суд ҳужжатлари лойиҳаларини автоматик шакллантириш, виртуал-маслаҳатчи платформаси, иш туркуми ва суд амалиётини таҳлил қилиш.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.