Zamonaviy dunyoda ijtimoiy fanlar 2-jild 10-son (2023) · 70–73-betlar
МОВАРОУННАҲРДА ҲАНАФИЙ ФИҚҲИ РИВОЖИ ВА УНДА МАСЪУД САМАРҚАНДИЙНИНГ “САЛОТИ МАСЪУДИЙ” АСАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Усманова, Хулкар
DOI: 10.5281/zenodo.8313564 · Manbada o'qish →
Annotatsiya
Ушбу мақолада Мовароуннаҳр ҳанафий фиқҳи ривожининг даврлари ва унда XIII аср охири ва XIV аср бошида яшаган Масъуд Самарқандий “Салоти Масъудий” асарининг аҳамияти ҳақида сўз боради. Табиийки, ҳар бир даврдаги ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ўзгариб туриши фақиҳлар олдига ҳам катта вазифаларни қўйган. Масъуд Самарқандийнинг ибодат масалаларига кенг миқёсда тўхталиши давр талабидан бўлса керак, албатта. Чунки Масъуд Самарқандийнинг ижодий фаолияти айнан мўғуллар истилосидан кейинги даврларга тўғри келади. Бу даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли оқим вакилларининг таъсири кучайган эди. Табиий равишда, айни давр ва ҳолат учун ибодат масалалари тўғрисида ихтилофлардан йироқ ва мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган.
Ҳанафий фиқҳи ривожи, даврлар, Мовароуннаҳр, фиқҳ, фиқҳ тарихи, Масъуд Самарқандий, “Салоти Масъудий” асари,
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.