Zamonaviy dunyoda ijtimoiy fanlar 3-jild 5-son (2024) · 29–40-betlar

РАҚАМЛИ ЭСКПЕРТИЗА ВА РАҚАМЛИ КРИМИНАЛИСТИКА СОҲАСИДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАР

Суюнов, Шахзодбек, Абдурашидов, Бекзод

DOI: 10.5281/zenodo.11147376 · Manbada o'qish →

Annotatsiya

Рақамли криминалистика киберхавфсизлик учун муҳим соҳа бўлганлиги боис тадқиқотчилар томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Замонавий киберҳужумларнинг тобора ортиб бораётганлиги тўғридан-тўғри далилларни йиғишни қийинлаштираётганлиги билан боғлиқ ва бу кўпинча бир нечта технологиялардан фойдаланишни талаб қилади. Бугунги кунга қадар тадқиқотчилар ушбу соҳада кўплаб илмий ишларни тақдим этишган. Ушбу мақолада рақамли криминалистика соҳасига тегишли илмий ишлар ўрганиб чиқилган, рақамли криминалистика бўйича асосий соҳалар ва уларнинг асосий муаммолари аниқланган. Мавзулар ва усулларнинг хилма-ҳиллигига қарамай, уларнинг деярли барчаси дуч келадиган бир нечта умумий муаммолар мавжуд. Уларнинг аксарияти қарши таҳлил усуллари, қурилмалардан ва булутли тизимлардан маълумотларни йиғиш қийинчиликлар туғдирмоқда. Техник масалалардан ташқари, тадқиқот ҳуқуқий, илмий ва ахлоқий масалалар бўйича протсессуал масалаларни ҳал қилиш зарур исобланади. Тадқиқот ишидаги таҳлил натижаларида рақамли экспертизанинг турли мавзулари бўйича тадқиқотчилар ва амалиётчиларнинг натижалари келтирилган.

Рақамли экспертиза, рақамли криминалистика, кибержиноят, криминалистика текширувлари, криминалистик муаммолар.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.