Zamonaviy dunyoda ijtimoiy fanlar 4-jild 9-son (2025) · 34–37-betlar

ТАРБИЯВИЙ ЖАРАЁН ВА ТАРБИЯ МАЗМУНИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ

Мамазова, З.

DOI: 10.5281/zenodo.15307769 · Manbada o'qish →

Annotatsiya

Ушбу мақолада тарбиявий жараён ва тарбия мазмунини моделлаштириш масалалари ҳар томонлама таҳлил этилган. Аввало, талабалар ҳаёти ва фаолиятини педагогик жиҳатдан тўғри ташкил қилиш учун ташқи таъсир этувчи омиллар ва шахсий муносабатларнинг аҳамияти ёритилган. Муаллиф тарбия жараёнида наfaqat билим, балки ҳис-туйғу ва ирода тарбияси орқали шахсда ахлоқий сифатларни шакллантириш зарурлигини таъкидлайди. Шу билан бирга, ахборот-коммуникация технологияларининг ёшларга таъсири, улардан оқилона фойдаланишни ўргатиш, тарбия фаолиятида ота-оналар ва ўқитувчиларнинг ҳамкорлиги муҳим экани қайд этилган. Мақолада талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, мустақиллик ва ижодий ташаббусини ривожлантириш учун тарбиявий жараённи олдиндан моделлаштириш зарурлиги асосланган. Тарбия мақсадлари қаторида ватанпарварлик, инсонпарварлик, экологик онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш каби умуминсоний қадриятларга эътибор қаратилган. Мақолада назарий ва амалий ёндашувлар асосида тарбия жараёнини самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар берилган.

Тарбиявий жараён, моделлаштириш, талабалар фаолияти, ахборот хавфсизлиги, ижтимоий фаоллик, ахлоқий тарбия, ижодий ташаббус ота-она ва ўқитувчи ҳамкорлиги, миллий ва умуминсоний қадриятлар, экологик ва ҳуқуқий онг

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.