Zamonaviy dunyoda ijtimoiy fanlar 5-jild 18-son (2026) · 86–90-betlar
ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА ЖАМОАВИЙ ДАЪВО ИНСТИТУТИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Мамараимов, Асқар
DOI: 10.5281/zenodo.21919394 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)
Annotatsiya
айрим ҳолларда, масалан, фермер хўжаликлари томонидан ёки улар манфаатида судга тақдим қилинадиган даъво аризаларида айни бир жавобгар, яъни қишлоқ хўжалиги кластерига бир хил асос бўйича талаб билдирилиб, фақатгина даъвонинг предмети, яъни ундирилиши сўралаётган пул маблағлари миқдори турлича бўлади ҳамда даъво аризалари сони баъзи ҳолларда туманларда мавжуд фермер хўжаликлари сонига қараб 200-300 тани ҳам ташкил қилиши мумкин. Бунда ҳар бир даъво аризаси бўйича алоҳида иш шакллантирилиши ва юритилиши судларнинг иш юкламасини ошириши билан бирга, катта ресурс талаб қилади. Мазкур ҳолатда иқтисодий суд ишларини юритишда айрим хорижий давлатлар бир гуруҳ бўлиб даъво қилиш, яъни жамоавий даъволар бўйича иш юритиш институтидан самарали фойдаланаётганлигини кузатиш мумкин.
жамоавий даъво, айни бир жавобгар, бир гуруҳ бўлиб даъво қилиш, даъво предмети, бир гуруҳ шахслар манфаати, суднинг иш юкламасини камайтириш, шерик даъвогарлар, жамовий даъволар бўйича иш юритиш.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.