Центральноазиатский журнал образования и инноваций 2-jild vation-son (2023) · 127–133-betlar

СОВЕТ ҲОКИМИЯТИНИНГ ТУРКИСТОНДА ПАХТАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ХУСУСИДА

Иброҳимов, Диёржон, Жумаев, Ж.

Manbada o'qish →

Annotatsiya

Биринчи жаҳон урушида йўқотилган ишчи кучлари, истиқлолчиларнинг қизил армия ва советларга қарши қуролли кураши ҳамда советлар томонидан “ҳарбий коммунизм” сиёсатининг амалга оширилиши оқибатида Туркистон қишлоқ хўжалиги чуқур таназзулга учради. Натижада, барча деҳқон хўжаликлари хонавайрон бўлди. Деҳқонлар, жумладан, пахтакорларнинг қашшоқлашиш даражаси ошиб кетди. Шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг кун кечириш учун зарур бўлган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминоти йўқ даражага тушиб қолди.

Тарихий маълумотлар шундан далолат берадики, Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг дастлабки йиллариданоқ пахтачиликни жадал ривожлантириш пойдеворига асос солинди..

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.