Центральноазиатский журнал образования и инноваций 3-jild vation-son (2024) · 139–147-betlar
ТУРЛИ ОМИЛЛАРНИНГ ТАЛОҚ ЛИМФОИД ТУЗИЛМАЛАРИГА ТАЪСИРИ
Турдиев, Машраб, Махмудова, Гулжамол
DOI: 10.5281/zenodo.10491258 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)
Annotatsiya
Организмга шикастловчи омиллар таъсир кўрсатганда, талоқ оқ пульпасида кузатиладиган морфофункционал ўзгаришлар, талоқнинг белгиланган таъсирга иммун жавобининг табиати ва интенсивлигини аниқлашга имкон беради. Иммун жавоб вақтида қондаги антигенлар талоқ чегара соҳаси ва қизил пульпасида ушланади. Кейин улар макрофаглар томонидан оқ пульпанинг интердигитирловчи ҳужайралари юзасига ўтказилади. Қон оқимидаги лимфоцитлар асосан периартериал лимфтик муфталарда (Т-лимфоцитлар) ва лимфатик тугунчаларда (В-лимфоцитлар) тўпланади. Бирламчи иммун жавобда антитаначалар ишлаб чиқарадиган ҳужайралар аввал эллипсоид муфталарда, сўнгра қизил пульпада пайдо бўлади. Иккиламчи иммун жавобда лимфатик тугунчаларда кўпайиш марказлари шаклланади, уларда В-лимфоцитлар ва хотира ҳужайралари клонлари ҳосил бўлади.
Лимфоид тугунчалар, субкапсуляр соҳа, иммунологик ўзгаришлар, ретикуляр толалар, фибробластлар, силлиқ мушак ҳужайралари.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.