Центральноазиатский журнал образования и инноваций 5-jild vation-son (2026) · 47–53-betlar

ЯҲУДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИДА ИҚТИСОДИЙ ОНГ

Худойқулов, Азамат, Саидов, Шомаҳмуд

DOI: 10.5281/zenodo.20536864 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Яҳудийлик инсоният тарихидаги энг қадимий монотеистик динлардан бири бўлиб, унинг асосий манбалари Таврот, Талмуд ҳамда раввинлар таълимотларидан иборат. Яҳудийликда иқтисодий муносабатлар нафақат моддий фаровонликни таъминлаш воситаси, балки ахлоқий масъулият ва ижтимоий адолатни қарор топтириш омили сифатида қаралади. Унда меҳнатсеварлик, ҳалол даромад топиш, мулкка эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва муҳтожларга ёрдам бериш муҳим иқтисодий қадриятлар сифатида талқин этилади.

Яҳудийлик дунёда кенг тарқалган динлардан биридир. Шу кунларда яҳудийлар Исроилда 4,7 млн. (аҳолининг 80 фоизи), АҚШда 6 млн. (40 фоизи Нью Йоркда), Россияда 1,5 млн., Ғарбий Европа давлатларидан Францияда 0,6 млн., Буюк Британияда 0,4 млн. ни ташкил қилиб, бошқа кўпгина мамлакатларда ҳам яшайдилар.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.