Центральноазиатский журнал образования и инноваций 5-jild vation-son (2026) · 79–89-betlar

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ИНТИЗОМ УСТАВЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИГАН БОШҚА ШАХСЛАРНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИГИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Умматов, Муҳаммадрасул

DOI: 10.70413/cajei-v05-i08-p1-045 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Мазкур мақолада маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ҳарбий хизматчилар ва интизом уставлари татбиқ этиладиган бошқа шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги институтининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилган. Ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқий мақоми, уларга нисбатан маъмурий жавобгарликнинг умумий тартибдан фарқ қилувчи хусусиятлари, интизомий жавобгарликнинг устуворлиги ва умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортиладиган ҳолатлар тадқиқ қилинган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 16-моддаси мазмуни асосида ҳарбий хизматчилар, йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги масалалари ёритилган. Шунингдек, ижро ҳужжатини ижро этмаслик, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни, йўл ҳаракати, ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ захираларини сақлаш ҳамда божхона қоидаларини бузиш ҳолатларида ушбу шахсларнинг умумий асосларда жавобгар бўлишининг ҳуқуқий моҳияти очиб берилган. Мақолада маъмурий қамоқ ва жарима қўллашга оид махсус чекловлар ҳамда интизомий ва маъмурий жавобгарлик ўртасидаги нисбат таҳлил қилиниб, мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

маъмурий ҳуқуқбузарлик, маъмурий жавобгарлик, ҳарбий хизматчи, ҳарбий хизматга мажбур, интизом устави, интизомий жавобгарлик, махсус субъект, маъмурий қамоқ, жарима, ички ишлар органлари, Миллий гвардия, ҳарбий интизом.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.