Центральноазиатский журнал академических исследований 3-jild 4-son (2025) · 126–132-betlar

ТЕРРОРИЗМ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРНИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВОСИТАСИДА АНИҚЛАШ ФАОЛИЯТИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

Жамаолов, Хамза

Manbada o'qish →

Annotatsiya

Мақолада тезкор-қидирув хизматлари томонидан терроризм билан боғлиқ жиноятларни ахборот технологиялари воситасида аниқлаш фаолиятининг мазмун-моҳияти атрофлича таҳлил қилинади. Ушбу фаолиятнинг асосий йўналишлари, жумладан, онлайн контентни мониторинг қилиш, катта маълумотлар таҳлили, сунъий интеллект ва киберфорензика усулларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилади. Шунингдек, террористик таҳдидларнинг замонавий шакллари, интернет ва рақамли платформалардаги экстремистик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Мақолада ахборот технологияларининг терроризмга қарши курашишдаги роли, уларнинг афзалликлари ва мавжуд муаммоларига алоҳида эътибор берилган. Тадқиқот натижалари терроризм билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш тактикасини такомиллаштириш ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

терроризм, ахборот технологиялари, тезкор-қидирув хизматлари, киберхавфсизлик, сунъий интеллект, катта маълумотлар, машинали ўқитиш, экстремистик контент, онлайн мониторинг, хавфсизлик.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.