Центральноазиатский журнал академических исследований 3-jild 11-son (2025) · 149–158-betlar
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ИЖТИМОИЙ ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Илҳамбек, Назаров
DOI: 10.5281/zenodo.17735024 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)
Annotatsiya
Ушбу мақолада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жараёнида ижтимоий профилактика тадбирларининг ўрни ва аҳамияти таҳлил этилади. Тадқиқотда жамиятда ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлувчи ижтимоий-психологик омиллар, аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданияти даражаси, оилавий муҳит, таълим муассасалари ва маҳалла институтларининг роли ёритилган. Мақолада ижтимоий профилактика чораларининг тизимли тарзда амалга оширилиши, аҳолининг турли гуруҳларига йўналтирилган маърифий тадбирлар, хавф гуруҳидаги шахслар билан олиб бориладиган индивидуал профилактика ишларининг самарадорлиги асослаб берилади. Шунингдек, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш орқали ҳуқуқбузарликларни олдини олишнинг комплекс механизмлари такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.