Центральноазиатский журнал академических исследований 3-jild 11-son (2025) · 99–103-betlar

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАЪМУРИЙ НАЗОРАТДАГИ ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МЕХАНИЗМИ

А.А., Шодиев, Хуршид, Қурбонбоев

DOI: 10.5281/zenodo.17797645 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Ушбу мақолада профилактика инспекторининг маъмурий назоратдаги шахслар билан ишлаш жараёнида тезкор-қидирув хизмати билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш механизмлари илмий-амалий жиҳатдан ёритилган. Маъмурий назорат остида турувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақоми, улар ўртасида қайта ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи, улар билан индивидуал профилактик ишларни ташкил этишда тезкор-қидирув хизмати билан ахборот алмашинуви, тезкор маълумотларни аниқлаш ва хавф даражасини баҳолашнинг ўрни таҳлил қилинган. Тадқиқотда идоралараро интеграциялашган ахборот тизимларини шакллантириш, тезкор-қидирув бўлинмалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, назорат механизмларининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилган. Тақдим этилган хулосалар маъмурий назоратдаги шахслар билан ишлаш тизимини оптималлаштириш, қайта ҳуқуқбузарлик ҳолатларини камайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.