Центральноазиатский журнал академических исследований 3-jild 12-son (2025) · 151–154-betlar
СУРУНКАЛАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА БИРЛАМЧИ ТИББИЙ БЎҒИН ВА СТАЦИОНАР ШАРОИТИДА КЎРСАТИЛАДИГАН МУОЛАЖАЛАРНИНГ КОМПЛЕКС ТАЪСИРИ ВА КЛИНИК САМАРАДОРЛИГИ
Мухлиса, Абдумўталова
DOI: 10.5281/zenodo.17919419 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)
Annotatsiya
Ушбу мақолада сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) билан оғриган беморларда бирламчи тиббий бўғин ва стационар шифохона шароитида амалга ошириладиган комплекс муолажаларнинг клиник самарадорлиги ўрганилди. СЮЕнинг патогенези, унинг кечишида нейрогормонал дисбаланс, гемодинамик ўзгаришлар ва суюқлик ушланиб қолиши каби жараёнларнинг ўрни ёритилди. Бирламчи бўғинда қўлланиладиган узоқ муддатли фармакотерапия — АПФ ингибиторлари, АРА II, β-блокаторлар, минералокортикоид антагонистлари ва диуретикларнинг самараси, шунингдек, турмуш тарзига оид тавсияларнинг аҳамияти таҳлил қилинди. Стационарда қўлланиладиган интенсив терапия — инотроп воситалар, вазодилататорлар, кислородотерапия, инфузион коррекция ва аппаратли мониторинг орқали оғирлашган ҳолатларни бартараф этишнинг афзалликлари кўрсатилди. Мақолада икки тизимнинг клиник натижалари таққосланиб, уларнинг ўзаро уйғунлаштирилган ҳолда қўлланилиши СЮЕ билан оғриган беморларда ҳаёт сифати ва давомийлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани асослаб берилди.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.