Центральноазиатский журнал академических исследований 4-jild 4-son (2026) · 15–22-betlar

ВОЯГА ЕТМАГАН ҚИЗЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Гулноза, Ашурова

DOI: 10.5281/zenodo.19946007 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Мазкур тадқиқот вояга етмаган қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган. Унда мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларга таъсир этувчи ижтимоий, психологик ва оилавий омиллар таҳлил қилинган. Тадқиқотнинг мақсади — профилактика тизимини самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Илмий ишда формал-мантиқий, қиёсий-ҳуқуқий ва тизимли таҳлил усулларидан фойдаланилди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, профилактика чораларининг етарли даражада самарали эмаслиги, оилавий назоратнинг заифлиги ҳамда таълим муассасаларида профилактик ишларнинг тизимли эмаслиги ҳуқуқбузарликларнинг ортишига сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан гендер ёндашув асосида профилактика механизмларини такомиллаштириш зарурлиги асосланди. Тадқиқот натижалари амалиётда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.