Центральноазиатский журнал академических исследований 4-jild 6-son (2026) · 161–165-betlar

АЁЛЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ

Мирзарахимов, Т.М.

DOI: 10.5281/zenodo.20775659 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Бугунги кунда ҳудудлардаги ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, жиноятларнинг сабаблари, шахсда ғайриижтимоий хулқ-атвор ва хусусиятларнинг шаклланишига ҳамда турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига, қонунга ёки унинг ижросига путур етказадиган, унга риоя қилишга тўсқинлик қиладиган омиллар оиладаги муҳит таъсирида юзага келади. Жиноий хулқ-атворнинг вужудга келишига ижтимоий муҳит сабабчи, дейди А.Кетле. Дарҳақиқат, ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг келиб чиқишида оиладаги носоғлом ижтимоий-руҳий муҳит муҳим роль ўйнайди. 

Жамият ривожланишининг ҳар бир босқичи қонуний равишда аёлларнинг шахс сифатидаги ҳолати ўзгаришига олиб келади. Бундай алоқа жиноий қилмишлар соҳасида ҳам мавжуд.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.