Центральноазиатский журнал академических исследований 4-jild 6-son (2026) · 75–82-betlar

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИГА ДОИР МАЪМУРИЙ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШДА МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ОРГАНЛАРИ ВАКОЛАТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМИ

Баходиров, Шодиёр

DOI: 10.5281/zenodo.20826905 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асослари, маъмурий юрисдикция соҳасидаги ваколатлари ҳамда уларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари таҳлил қилинган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 256-моддаси мазмуни илмий жиҳатдан тадқиқ этилиб, ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбур шахслар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Хорижий давлатлар тажрибаси ҳамда халқаро ташкилотлар тадқиқотлари асосида ҳарбий автомобиль инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш, электрон маъмурий иш юритишни жорий этиш, электрон далилларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликлар бўйича ягона электрон реестрни шакллантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари ҳарбий хизматчилар иштирокидаги транспорт соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий юрисдикция институтини такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга хизмат қилади

Мудофаа вазирлиги органлари, ҳарбий автомобиль инспекцияси, маъмурий юрисдикция, маъмурий ҳуқуқбузарлик, йўл ҳаракати қоидалари, ҳарбий хизматчи, маъмурий иш юритиш, маъмурий жавобгарлик, электрон далиллар, рақамли маъмурий процесс, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, транспорт хавфсизлиги, маъмурий ваколатлар, МЖтКнинг 256-моддаси, электрон реестр.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.