Центральноазиатский журнал междисциплинарных исследований и менеджмента 1-jild 5-son (2024) · 278–285-betlar

КУЗГИ БУҒДОЙ ГЕНОТИПЛАРИНИ ШЎРГА ЧИДАМЛИГИНИ ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА АНИҚЛАШ

Жуманов, Ўткиржон, Кулиев, Тожидин

DOI: 10.5281/zenodo.10944737 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Мазкур мақолада кузги юмшоқ  буғдой генотипларини   шўрга чидамлилиги лаборатория шароитида  аниқлаш натижалари баён этилган. Бунинг  учун  натрий хлор тузининг  0.5% 0.8% , 1.0%  1.3%  ва 1.5 % ли эритмаларидан фойдаланилган. Тадқиқот Гулистон давлат университети “Экспериментал биология” лабораториясида олиб борилган.  Натрий хлор тузининг    0.5 %  ли эритмада   унувчанлик  назоратга(сувда)  нибатан 17.63 % га,  0.8 % лида  - 34.49% га, 1.0 % лида  -54.89 % га, 1.3 % лида  -79.22 % ва 1.5 % ли эритмада -84.55 % га камайганлиги қайд этилган.Ушбу маълумотлар асосида натрий хлор тузининг 1.3-1.5 % ли  эритмалари кузги буғдой генотипларининг унувчанлик даражасига кучли таъсир этганлиги қайд этилган. Олиб борилган статистик таҳлил натижлари асосида кузги буғдой генотипларининг тузли эритмаларда унувчанлик кўрсаткичлари бўйича    чидамли  генотипларни  танлаш мумкин.  Бунинг учун   биологик статистика кенг қўлланиладиган  ўртача арифметик ва стандар оғиш(S) кўрсаткчларидан фойдаланилди. Ўрта даражада чидамли генотипларни танлашда Х±2S дан фойдаланилди. Жадвалдаги маълумотдардан агар  натрий хлор тузининг 0.5 % ли эритмаси унувчанлик 83% дан паст бўлса шўрга чидамсиз, 83-91 % оралиғида бўлса ўрта даражада чидамли ва 81 % дан юқори бўлса шўрга чидамли деб эътироф этилади.  Эритма концентрация 0.8 % тенг бўлганида  танлаш критериялари  ҳам пасайиб борилди. Мазкур эриталардан лаборатория шароитида  буғдой генотипларини шўрга чидамлигини аниқлашда натрий хлор тузининг 1.0 % ли эритмасидан фойдаланиш   тавсия этилган. 

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.