Центральноазиатский журнал междисциплинарных исследований и менеджмента 2-jild 5-son (2025) · 21–26-betlar
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИДА АМАЛГА ОШИРИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Мустофақулов, Бобур, Мамажонова, Ойзодахон
DOI: 10.5281/zenodo.15341340 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)
Annotatsiya
Ушбу мақолада “Профилактика инспекторининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида амалга ошириши лозим бўлган чора-тадбирлар асосий йўналишлари” мавзуси кенг қамровда таҳлил қилинади. Профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ўз ўрни ва вазифалари ниҳоятда муҳимдир. Улар жамиятда хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни оширишда фаол иштирок этадилар. Мақолада, биринчи навбатда, профилактика инспекторларининг асосий вазифалари ва уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги роли кўриб чиқилади. Бунинг учун, ҳуқуқбузарликларни таҳлил қилиш ва уларнинг сабаблари, шунингдек, профилактика чора-тадбирлари самарадорлиги ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, мақолада турли хил профилактик тадбирлар — семинарлар, тарғибот компаниялари, аҳоли билан мулоқот ва ўқитиш жараёнлари ҳақида батафсил баён этилади. Профилактика инспекторларининг ишларини самарали ташкил этиш учун замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу технологиялар, профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, маълумотларни таҳлил қилиш ва уларни аҳоли ўртасида тарқатиш учун қулай имкониятлар яратади. Мақола, шунингдек, профилактика инспекторларининг жамоатчилик билан алоқалари ва ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидлайди.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.