Центральноазиатский журнал междисциплинарных исследований и менеджмента 2-jild 6-son (2025) · 50–56-betlar

ЎЗБЕКИСТОНДА ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҲУҚУҚЛАРИ: ҚОНУНЧИЛИК, МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР

Ашурова, Нилуфар

DOI: 10.5281/zenodo.15628789 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Ушбу мақола вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларга нисбатан содир этиладиган жиноятларнинг профилактикаси масалаларига бағишланган. Ҳуқуқий ҳамда ижтимоий жиҳатдан вояга етмаганлар ҳуқуқларини таъминлашда халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликнинг муҳим ўрни таъкидланади. Ўзбекистонда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатида устувор йўналиш ҳисобланади ва бу борада Президент Ш.М.Мирзиёевнинг фикрлари келтирилган. Мақолада вояга етмаганлар иштирокида содир этилган жиноятларнинг статистикаси ва уларнинг асосий сабаблари — оилавий муҳит, таълимдаги камчиликлар, интернет хавфлари ҳамда ижтимоий назоратнинг етишмаслиги таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада жиноятчилик профилактикасининг аҳамияти, мактабларда ҳуқуқий тарбиянинг ўрни, профилактика инспекторларининг фаолияти ва уларнинг малакасини ошириш заруратига алоҳида эътибор қаратилади. Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик ва бошқа жиноятлар юзасидан қонунчиликдаги бўшлиқлар ҳам кўриб чиқилган. Халқаро тажриба ва БМТ ҳамда ЮНИСЕФ маълумотлари асосида вояга етмаганларни ҳимоя қилишнинг комплекс ёндашуви, жумладан ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари таклиф қилинган. Мақола, шунингдек, жиноятлар профилактикасини кучайтириш учун қонунчиликни такомиллаштириш ва ижтимоий ёндошувларни ривожлантиришни тавсия этади.

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.