Центральноазиатский журнал междисциплинарных исследований и менеджмента 2-jild 11-son (2025) · 58–62-betlar
ХОТИН - ҚИЗЛАР ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛГАН ХУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Шохрух, Қушбоқов, Илёсбек, Неъматжонов
DOI: 10.5281/zenodo.17678015 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)
Annotatsiya
Мақолада Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини такомиллаштириш масалалари илмий-амалий нуқтаи назардан таҳлил қилинади. 2020 йил статистикасига кўра, аёллар орасида фирибгарлик 30 %, ўғрилик 28 %, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар 38 % га ошгани, ҳар 100 000 нафар аёлга 32 та жиноят тўғри келиши ва 14 774 нафар хотин-қизга «ҳимоя ордери» расмийлаштирилгани каби кўрсаткичлар асосида ҳуқуқбузарликларнинг гендер-ижтимоий сабаблари очиб берилади. Тадқиқотда оилавий зўравонлик, иқтисодий қарамлик, рақамли фирибгарлик, ҳуқуқий онгнинг пастлиги ва жабрланувчиларнинг мулкий зарарини қоплашдаги муаммолар алоҳида урғуланади. Профилактикани такомиллаштириш йўналишлари сифатида гендер-ҳассос полисинг, маҳалла инспекторлари тизимини кучайтириш, аёллар учун иқтисодий-таълимий дастурлар, рақамли хавфсизлик билимларини ошириш ва «ҳимоя ордери» тизимини рақамлаштириш бўйича амалий таклифлар берилади.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.