Журнал академических исследований Нового Узбекистана 1-jild 11-son (2024) · 72–75-betlar
ЁШ ВА ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯНИНГ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАР
Tursunova, Maftuna
DOI: 10.5281/zenodo.13984916 · Manbada o'qish →
Annotatsiya
Ҳозирги даврда мамлакатимизда, шу жумладан халқ маорифи системасида амалга оширилаѐтган ўзгаришлар ўқитувчилар, барча педагоглар олдига ўқувчининг билимларини юксак даражада ўзлаштириши; ўқувчилар мустақил тафаккурини, улар активлигини ривожлантириш; уларда юксак аҳлоқий сифатларни тарбиялаш; уларнинг тафаккур, мулоқат, ўқиш, меҳнат қилишга бўлган қобилиятларини тараққий эттириш каби мураккаб ва маъсулиятли вазифаларни қўймоқда. Бу вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш учун фақат педагогика фанининг назарий асосларини, ҳар бир ўқитувчи предметни ўқитиш методикасини, мактаб ўқувчиларининг физиологияси асослари, мактаб ўқувчилари гигиенаси асосларинигина билиш эмас, балки маълум даражада психологик билимларга ҳам эга бўлиш лозим. Ҳар бир педагог маълум даражада психолог ҳам бўлиши талаб этилади, чунки улар ҳар бири фақат ўзига хос бўлган, турли ѐшдаги, турли индивидуал хусусиятларга эга бўлган ўқувчилар билан иш олиб боради.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.