Журнал академических исследований Нового Узбекистана 1-jild 15-son (2024) · 99–103-betlar
ҲАРИД, ТАҚСИМОТ, ОМБОР ВА ТРАНСПОРТ ЛОГИСТИКАЛАРИНИНГ ЎЗАРО АЛОҚАДОРЛИГИ
Babayev, Nasim, Ғанибоев, Хасан
DOI: 10.5281/zenodo.14538936 · Manbada o'qish →
Annotatsiya
Ҳарид, тақсимот, омбор ва транспорт логистикалари – замонавий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан биридир. Бу омиллар бир-бири билан ўзаро боғланган ҳолда, товарларни ишлаб чиқаришдан тортиб, уларнинг истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган барча жараёнларнинг самарадорлигини белгилайди. Ҳарид жараёни товарларнинг миқдорини ва сифатини таъминлашга қаратилган бўлиб, уларнинг сарфланиши ва тақсимот ишлари омборда сақлаш, ташиш ва тарқатиш усулларига боғлиқ. Транспорт логистикаси эса, товарларни мавжуд манзилга ўз вақтида ва иқтисодий самарадорлик билан етказиб беришни таъминлайди. Ушбу тадқиқот ҳарид, омбор, транспорт ва тақсимот логистикалари ўртасидаги ўзаро алоқа ва уларнинг самарали бошқариш усулларига қарата иш олиб борилади. Маълум бўлишича, логистика жараёнларини интеграция қилиш ва оптимизация қилиш ташкилотларнинг умумий ишлаш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.