Бюллетень студентов Нового Узбекистана 4-jild 6-son (2026) · 140–150-betlar

ЧОР РОССИЯСИ МУСТАМЛАКАСИ ДАВРИДА ХИВА ХОНЛИГИНИНГ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВ ТИЗИМИ

Хужанов, Тиллабек

DOI: 10.5281/zenodo.20963878 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Мазкур мақолада Чор Россияси мустамлакаси даврида Хива хонлигининг давлат ҳокимияти ва бошқарув тизими тарихий-ҳуқуқий нуқтаи назардан таҳлил қилинган. Тадқиқотда 1873 йилги Хива юриши ва Гандимиён шартномасидан кейин хонликнинг сиёсий-ҳуқуқий мақоми тубдан ўзгаргани, унинг ташқи сиёсий мустақиллиги чекланиб, Россия империяси протекторатига айлангани асослаб берилган. Шу билан бирга, Хива хонлигида хон ҳокимияти, сарой амалдорлари, девон, мехтар, қўшбеги, қози, шайхулислом, беклар, ноиблар, бийлар ва оқсоқоллар каби анъанавий бошқарув институтлари маълум даражада сақланиб қолгани кўрсатилган. Мақолада Хива хонлигининг ички бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими, солиқ ва ер-сув муносабатлари, Россия маъмурияти таъсири, Амударё бўлими орқали амалга оширилган назорат ҳамда 1917–1920 йилларда хонлик ҳокимияти инқирозининг ҳуқуқий оқибатлари илмий жиҳатдан ёритилган. Муаллиф Хива хонлигини мазкур даврда тўлиқ мустақил давлат ёки Россиянинг оддий маъмурий вилояти сифатида эмас, балки ички автономияси сақланган, бироқ ташқи сиёсий ва ҳарбий мустақиллиги чекланган мустамлакачилик протекторати сифатида баҳолаш мақсадга мувофиқ деган хулосага келади

Хива хонлиги, Чор Россияси, мустамлакачилик, Гандимиён шартномаси, протекторат, давлат ҳокимияти, бошқарув тизими, хон ҳокимияти, девон, мехтар, қўшбеги, қози, Амударё бўлими, шариат, одат ҳуқуқи

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.