Yosh olimlar 4-jild 64-son (2026) · 78–80-betlar

ИШЕМИК ИНСУЛЬТНИНГ МОДИФИКАЦИЯЛАНУВЧИ ХАВФ ОМИЛЛАРИ ВА УНИНГ ИККИЛАМЧИ ПРОФИЛАКТИКАСИ

Бобоназаров, Жаҳонгир, Рахматова, Санобар

DOI: 10.5281/zenodo.21819512 · Manbada o'qish → · PDF (manba serverida)

Annotatsiya

Ишемик инсульт бутун дунёда ногиронлик, меҳнат қобилиятини йўқотиш ва ўлимнинг етакчи сабабларидан бири бўлиб қолмоқда [9, 10]. Сўнгги йилларда унинг тарқалиши нафақат кекса ёшдаги аҳоли, балки меҳнатга лаёқатли ёшлар орасида ҳам ошиб бормоқда. Замонавий реперфузион ва нейропротектив даволаш усуллари такомиллашганига қарамасдан, такрорий ишемик инсультлар, барқарор ногиронлик ва юқори иқтисодий йўқотишлар долзарб муаммо бўлиб қолмоқда [7, 10]. Артериал гипертензия, қандли диабет, дислипидемия, семириш, чекиш, жисмоний фаолликнинг етишмаслиги, носоғлом овқатланиш ва алкоголь истеъмоли каби модификацияланувчи хавф омиллари ишемик инсульт ривожланишида муҳим аҳамиятга эга [2, 3, 5, 8]. Айниқса, ишемик инсультни ўтказган беморларда биринчи йил мобайнида такрорий инсульт хавфи юқори бўлганлиги сабабли, беморларни устун хавф профили бўйича стратификация қилиш ва шахсийлаштирилган иккиламчи профилактика стратегиясини ишлаб чиқиш замонавий неврологиянинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади [4, 7].

ишемик инсультмодификацияланувчи хавф омилларитакрорий инсультиккиламчи профилактикахавф стратификациясикардиометаболик хавф омиллариатеросклерозшахсийлаштирилган тиббиёт.ишемик инсультмодификацияланувчи хавф омиллари

Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex to'liq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.