Falsafa va hayot – Философия и жизнь – Philosophy and Life (электрон журнал) (2022)
ШАРҚ ВА ҒАРБ ФАЛСАФСИДА ИНСОН ҚАЛБИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРАШЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШ ДИАЛЕКТИКАСИ
Асатуллоев Иномжон Абобакир ўғли
Annotatsiya
Мазкур мақолада Шарқ ва Ғарб фалсафасида инсон қалби тўғрисидаги фалсафий қарашларнинг тадрижий такомиллашуви таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада инсон қалбининг шарқ фалсафий фикрида талқин қилиниши ва инсон тўғрисидаги фалсафий антропологик қарашларнинг шаклланиши баён қилинган. Ғарб фалсафий тафаккури тараққиётида ҳам инсон ботиний олами сир-синоатини ўрганиш, уни англаш долзарб масалалардан бўлиб келган. Шарқдан фарқли равишда Ғарб фалсафаси инсонни билишда соф рационал тамойилларга таянган. Инсон қалбини ўрганиш ғарбда янги даврга келиб янги босқичга олиб чиқилди. Замонавий фалсафада эса, руҳият таҳлили, онгости ва онгсизлик муносабатлари масалалари орқали қалб хусусиятлари ўрганилди.
қалб, жон, руҳ, руҳият, инсон, нафс, индивидуаллик, илоҳиёт
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.