Innovations in Science and Technologies 2-jild 3-son (2025) · 993-1001-betlar
ОЛИЙ ТАЪЛИМДАГИ НОМАҚБУЛ ТЎСИҚ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Усмонов, Ботир
Annotatsiya
Мамлакатимиз олий таълим тизимидаги номақбул тўсиқ элементлари инсон капиталини шакллантириш ва тараққиётга эришиш учун жиддий оқибатларга олиб келадиган жиддий муаммолардандир. Олий таълим тизими инсон капиталини яратишнинг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Бунда талабаларни ўқитиш ва битирувчиларнинг келажакдаги ишлаб чиқариш қийматини объектив аниқлаш амалга оширилади. Бироқ коррупцияга ўхшаган иллатлар талаба-ёшларнинг қобилиятини тўлиқ рўёбга чиқаришда ёҳуд юрт тараққиётини таъминлашда номақбул тўсиқ элементи сифатида сақланиб қолар экан, истиқболда мамлакат иқтисодий, ижтимоий, сиёсий тизимида улкан муаммолар сақланиб қолаверади. Мазкур мақолада шу каби олий таълимдаги номақбул тўсиқ элементлари таҳлил қилинган бўлиб, унинг ечими сифатида бир қатор ислоҳотларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланади.
олий таълимномақбул тўсиқ элементларикоррупциякоррупцияга қарши курашхавфсизликҳалолликқонунийликжазонинг муқаррарлигиинсон капитали
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.