Innovations in Science and Technologies 3-jild 6-son (2026) · 34-42-betlar
ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИ ДИНАМИКАСИНИ ARIMA МОДЕЛИ АСОСИДА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Ходжабаева, Дилбар
Annotatsiya
Мазкур мақолада Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти динамикаси ARIMA (AutoRegressive Integrated Moving Average) модели асосида таҳлил қилинган. Тадқиқотнинг асосий мақсади — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортидаги вақт қаторлари тенденцияларини аниқлаш, уларнинг ўзгариш қонуниятларини баҳолаш ва келгуси йиллар учун прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотда 2010– 2024 йиллар оралиғидаги расмий статистик маълумотлардан фойдаланилди. ARIMA модели орқали экспорт ҳажмидаги тренд, мавсумийлик ва тасодифий тебранишлар таҳлил қилиниб, прогноз натижалари шакллантирилди. Олинган натижалар қишлоқ хўжалиги экспорт сиёсатини такомиллаштириш ва ташқи бозорларда рақобатбардошликни ошириш учун амалий аҳамиятга эга.
ARIMAқишлоқ хўжалигиэкспортвақт қаторларипрогнозлашаграр иқтисодиётстатистик моделлаштириш.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.