Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби 4-jild 01-son (2024) · 395-406-betlar
ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДЛАРИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАРИНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ
Имонқулов Нуриддин Қўшмон ўғли
Annotatsiya
мақолада инвестиция фондлари ва уларнинг жозибадорлигининг илмий-назарий жиҳатлари тадқиқ этилган. Ўзбекистонда инвестиция фондларига таъсир қилувчи омиллар аниқланган. Ўзбекистон молия бозорида фаол бўлган инвестиция фондлари чораклик маълумотлари асосида 2012-2022 йилгача бўлган кўрсаткичларни танлаган ҳолда уларнинг соф активларини қийматига таъсир кўрсатувчи омиллар ҳамда мураккаб эконометрик усулларга асосланган авторегрессив тақсимланган лаг (ARDL) модели бўйича таҳлиллар амалга оширилди. Эконометрик таҳлилларда инвестиция фондларининг соф активлари қийматига таъсир қилувчи омилларни таъсири даражасини ARDL усулидан фойдаланиб, узоқ муддатли боғлиқлик тестини ўтказилди. Шварц мезонига асосан тақсимланган лаглар ичидан энг оптималини автоматик равишда танлагани сабабли, лаглар комбинацияси учун Шварц мезони коэффициентларини кўриб чиқилди. Эконометрик моделнинг мустаҳкамлигини текшириш мақсадида қолдиқларни СUSUM тести амалга оширилди ва натижада тегишли хулосалар шакллантирилди.
инвестиция, инвестиция фонди, омил, эконометрик таҳлил, соф активлар, ARDL усули.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.