Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · 10-15-betlar
ЎРТА ОСИЁ ВА ҚОЗОҒИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ДИНИЯ НАЗОРАТИНИНГ ИЛК ПЛЕНУМИ ТАФСИЛОТЛАРИ
Юлдашходжаев, Хайдар
Annotatsiya
Мақолада Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диния назоратининг 1945 йилдаги биринчи пленуми протоколи асосида унинг фаолияти, молиявий ишлари ва қабул қилинган қарорлар ёритилган. Мақолада пленумда кўтарилган асосий масалалар, жумладан, диния назоратининг ижтимоий-сиёсий вазиятдаги фаолияти, молиявий ҳисоботлар, ҳаж ибодати масалалари, Туркманистон қозисини тайинлаш каби ташкилий масалалар таҳлил қилинган. Шунингдек, пленумда қабул қилинган қарорлар, жумладан, қозиларга ойлик маош тайинлаш, масжидлар очиш тартиби, тафтиш ишларини кучайтириш каби масалалар ҳам баён қилинган. Муаллиф бу ҳужжатнинг тарихий аҳамияти ва бугунги кундаги долзарблигига алоҳида тўхталиб ўтган.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.