Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · 25-26-betlar
АБУ ЖАЪФАР ТАҲОВИЙ ВА МИСР ИЛМИЙ МУҲИТИ
Сувонов, Фазлиддин
Annotatsiya
Мақолада Абу Жаъфар Таҳовийнинг ҳаёти, Мисрдаги илмий муҳит ва ҳанафий мазҳабининг тарқалишидаги роли таҳлил қилинган. Таҳовий яшаган даврда (III-IV ҳижрий асрлар) Мисрнинг йирик илмий марказга айланиши, унга бошқа мамлакатлардан олимлар ва толиби илмлар келиши, мадраса ва масжидларда илмий дарслар ташкил этилиши ёритилган. Мақолада Таҳовийнинг буюк муҳаддислар (Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий) билан замондош бўлгани, уларнинг меросидан баҳраманд бўлгани ҳақида маълумот берилган. Мисрда Моликий ва Шофиъий мазҳаблари кенг тарқалган, Ҳанафий мазҳаби эса кам тарқалганлиги, аммо Таҳовий туфайли унинг мавқеи ошгани таъкидланган. Таҳовийнинг ҳанафий мазҳаби далилларини исботлашга қаратилган илмий меросининг аҳамияти кўрсатилган.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.