Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · 82-85-betlar
ИБН СИНО – ИСЛОМ ДУНЁСИДАГИ ФАЛСАФИЙ ТАФАККУР ТИМСОЛИ
Исакджанов, Рамзидин
Annotatsiya
Мақолада Абу Али ибн Синонинг ислом дунёсидаги фалсафий тафаккур тимсоли сифатидаги ўрни, унинг илмий мероси ва ғарб ва шарқ олимлари томонидан ўрганилиши ёритилган. Ибн Синонинг 491 дан ортиқ асарлари, жумладан, «аш-Шифо», «ан-Нажот», «Донишнома», «Тиб қонунлари» каби шоҳ асарлари, уларнинг мазмуни ва фанларга қўшган ҳиссаси ҳақида маълумот берилган. Мақолада Ибн Сино фалсафасининг асосий қисмлари (мантиқ, табииёт, риёзиёт, илоҳиёт), унинг метафизикага оид қарашлари, шунингдек, Аристотел ва Форобий мероси билан боғлиқлиги таҳлил қилинган. Ибн Синонинг мутакаллимлар билан бўлган ёзишмалари, уларнинг илм-фан ва фалсафага муносабати, Ғаззолийнинг «Тахофут ал-фаласифа» асаридаги танқидлари ҳам кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, Ибн Сино меросини ўрганишда ғарб ва шарқ олимларининг ёндашувлари ҳақида хулосалар берилган.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.