Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби 4-jild 08-son (2024) · 298-306-betlar
ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ИНКЛЮЗИВ ЁНДАШУВНИНГ БЮДЖЕТ САМАРАДОРЛИГИ
Самандаров Достонбек Улуғбек ўғли
Annotatsiya
Мақола соғлиқни сақлаш тизимида ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан қатъи назар, барча фуқароларнинг тиббий хизматлардан фойдаланишини таъминлайдиган инклюзив ёндашувнинг аҳамиятини очиб беришга қаратилган. Инклюзив ёндашув аҳолининг энг заиф қатламларига тиббий хизматлар кўрсатиш, уларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш имконини беради. Мақолада хорижлик ва ўзбекистонлик олимларнинг инклюзив соғлиқни сақлаш муҳимлигини таъкидлаган тадқиқотлари келтирилган. Хорижий тажрибадан, хусусан, Ирландия ва Германиядаги дастурлардан, шунингдек, Ўзбекистонда инклюзив соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлардан мисоллар келтирилган. Мақолада, шунингдек, чекланган ресурслар, молиявий ва кадрлар билан боғлиқ чекловлар, маданий ва сиёсий тўсиқлар каби инклюзив ёндашувни амалга оширишдаги қийинчиликлар ва тўсиқлар бўлишига қарамай инклюзив саломатликни қўллаб-қувватлаш аҳоли саломатлигини яхшилаши, умумий саломатлик натижаларини яхшилаши ва узоқ муддатли харажатларни камайтириши таъкидланган.
Ўзбекистон, инклюзив тиббиёт, соғлиқни сақлаш тизими,
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.