Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби 4-jild 09-son (2024) · 283-296-betlar
СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ВА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Тўлаков Улуғбек Тошмаматович
Annotatsiya
Мақолада солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш йўналишлари кенг таҳлил қилинган. Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида уйғун муносабатларни йўлга қўйиш иқтисодиёт барқарорлиги, бюджет тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишига, шу билан бирга аҳолининг турмуш сифати ва жамият фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Солиқ тўловчиларнинг амалдаги солиқ солиш жараёнини ижобий қабул қилиши ва солиқларни ўз вақтида тўлашга розилигини таъминлаш давлат ва жамият ўртасидаги ишончли муносабатларнинг шаклланиши учун муҳим омил ҳисобланади. Мақолада солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларнинг асосий йўналишлари, яъни солиқ қонунчилигини такомиллаштириш, солиқ юкини оптималлаштириш, солиқ тўловчиларга тушунтириш ва маслаҳат бериш хизматларини яхшилаш, солиқ органлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилган. Солиқ солиш тизимини такомиллаштириш орқали давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва фуқароларнинг солиқ юкини адолатли тақсимлашга эришиш мумкинлиги таъкидланган.
солиқ хавфи, солиқ органлари, солиқ манфаатлари, солиқ маданияти, солиқ тўловчи, давлат, мувофиқлаштириш.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.