Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби 5-jild 02-son (2025) · 197-209-betlar
КЎЧМАС МУЛКНИ КАДАСТР БАҲОЛАШ ТУЗИЛМАСИ
Тўлаков Улуғбек Тошмаматович
Annotatsiya
Мазкур мақолада кўчмас мулкни кадастр баҳолаш жараёнининг вақтинчалик (фазалар, босқичлар ва этаплар) ҳамда мантиқий тузилмаси чуқур таҳлил қилинган. Муаллиф кадастр баҳолаш жараёнида иштирок этувчи турли субъектлар (давлат идоралари, баҳоловчилар, судлар, солиқ тўловчилар) ўртасидаги мураккаб институционал муносабатлар ва уларнинг ҳуқуқий асосларига эътибор қаратган. Шу билан бирга, «оммавий баҳолаш», «ишларни кузатиб бориш», «кадастр қиймати бўйича низолашиш» ҳамда «кадастр маълумотларини киритиш» каби асосий босқичларининг вазифалари, улар ўртасидаги узвий боғланишлар изчил ёритилган. Мақолада кадастр қийматининг шаклланиши ва бошқа давлат органлари билан интеграция жараёнларини рақамлаштирилган ахборот тизимлари орқали самарали ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилган. Шу орқали кўчмас мулк бозорининг шаффофлиги, назароратчилиги ва солиққа тортиш жараёнларининг тўғри механизми таъминланиши мумкинлиги таъкидланади.
кўчмас мулк, кадастр баҳолаш, кадастр қиймати, оммавий баҳолаш, кадастр агентлиги, кадастр маълумотлари, солиққа тортиш.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.