Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 2-jild 3-son (2026) · 460-468-betlar
СУРУНКАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА ҲАЁТ СИФАТИ ВА УНИ БАҲОЛАШНИНГ КЛИНИК АҲАМИЯТИ
Абдухамидова, Дилшода
Annotatsiya
Мазкур тадқиқотда сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларда ҳаёт сифати баҳоланди. Тадқиқотга 371 нафар бемор жалб қилиниб, функционал ҳолат Нью-Йорк кардиологлар ассоциацияси (NYHA) таснифи бўйича аниқланди. Ҳаёт сифати Миннесота сўровномаси, жисмоний фаоллик эса олти дақиқалик юриш синови ёрдамида баҳоланди. Натижалар функционал синф ошиши билан ҳаёт сифати кўрсаткичлари изчил равишда ёмонлашиб боришини кўрсатди. Беморларни энг кўп безовта қилган омиллар ҳансираш, тез чарчаш ва жисмоний фаолликнинг чекланиши бўлди. Олти дақиқалик юриш синови натижалари ҳаёт сифати кўрсаткичлари билан яқин боғлиқ эканлиги аниқланди. Ҳаёт сифатини баҳолаш сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларнинг функционал ҳолатини аниқлаш ва даволаш самарадорлигини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.
сурункали юрак етишмовчилигиҳаёт сифатиNYHAМиннесота сўровномаси
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.