Management and Economics Scientific Research Journal Ҷилди 2 № 1 (2025) · Саҳифаҳои 80-89
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШГА ОИД ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР
Темиров Абдулазиз Алимжанович
Аннотатсия
Мақолада муаллиф томонидан тижорат банкларида корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини сифатли ва объектив баҳолашни ташкил этиш асослари ва усуллари ҳамда баҳолашни таъминлашга қаратилган ёндашувлар ёритилган. Муаллиф банкларни замонавий шароитларда халқаро рейтинг агентликлари, инвестиция компаниялари ва бошқа профессионал ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган корпоратив бошқарувнинг кўплаб халқаро рейтинглари орқали бошқарув сифатини баҳолаш усулларини тавсифлайди, корпоратив бошқарув даражасини баҳолашга ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган таҳлилнинг умумий йўналишларини очиб беради. Муаллиф томонидан банк корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлигини баҳолашни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
тижорат банклари, корпоратив бошқарув, бошқарув сифати, рейтинг, аудиторлик баҳолари, самарадорлик, банк назорати, банк бошқаруви
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.