O‘zbekiston terapiya axborotnomasi Issue 2 (2026)
СУРУНКАЛИ ЮРАК EТИШМОВЧИЛИГИ МАВЖУД БЕМОРЛАРДА БУЙРАКЛАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ҲОЛАТИ
Даминов Б.Т., Асадов Н.З.
Abstract
Тадқиқот мақсади. Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) мавжуд беморларда буйракларнинг функционал ҳолатини ўрганиш. инфарктдан кейинги кардиосклероз (ИККС) ҳамда қон чиқариш фракцияси ўртача сақланган сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕўсф) бўлган 88 нафар эркак бемор текширувдан ўтказилди. Буйраклар дисфункцияси ушбу тоифа беморларда юракнинг функционал ҳолатини ёмонлаштириб, сурункали юрак етишмовчилиги кечишини оғирлаштириши аниқланди. СЮЕнинг клиник кўринишларида буйраклар дисфункциясининг аҳамияти аниқланган буйрак фаолияти бузилишлари билан ўзаро боғлиқликнинг мавжудлиги билан тасдиқланади.
Metadata source: the journal's OAI-PMH archive · Sindex does not store the full text; it links to the source.