Zamonaviy dunyoda ilm-fan va texnologiya Том 5 № 24 (2026) · с. 70-74

ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ

Фазлиев, Фаррух

Читать на сайте источника PDF

Аннотация

Мақолада мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш шароитида инвестиция фаоллигини шакллантириш тизими, инвестицион жоззибадорликни ошириш омиллари ўрганилган ва таҳлил этилган.

Инвестиция, инвестиция жараёни, инвестиция омиллари, инвестицион муҳит, инвестицияфаоллиги.

Полный текст в HTML

ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ Фазлиев Фаррух Фахриддинович Тошкент давлат иқтисодиёт университети Мустақил тадқиқотчиси Тел: +998 90 903 77 77 Email: fara-0606@mail.ru Аннотация. Мақолада мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш шароитида инвестиция фаоллигини шакллантириш тизими, инвестицион жоззибадорликни ошириш омиллари ўрганилган ва таҳлил этилган. Калит сўзлар. Инвестиция, инвестиция жараёни, инвестиция омиллари, инвестицион муҳит, инвестицияфаоллиги. Ҳозирги шароитда миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш инвестиция фаоллигини ошириш билан бевосита боғлиқ. Инвестицион жозибадорликнинг юқори даражаси ички ва ташқи инвестиция ресурсларини иқтисодиётнинг устувор тармоқларига йўналтириш, замонавий технологияларни жалб этиш ва ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш имконини беради. Бу эса, инвестицион муҳитга таъсир этувчи иқтисодий, ҳуқуқий, институционал ва инфратузилмавий омилларни комплекс баҳолаш муҳим аҳамият касб этади. Янги Ўзбекистон стратегиясида мамлакатни ривожланишини таъминлашда кенг қамровли мақсадларни мунтазам равишда амалга ошириб боришни тақозо этади. Бу муҳим тадбир ва йўналишлардан бири мамлакатимиз барча тармоқларида ва саҳаларида самарали инвестиция фаолиятини ташкил этиш ва жозибадорлигини ошириб бориш ҳисобланади. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди. Биз фақат инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга эришамиз. Иқтисодиётдаги ижобий натижалар эса ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини яратади. Буни ҳаммамиз чуқур тушуниб олишимиз ва ишимизни шу асосда ташкил этишимиз шарт. Хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатимизнинг инвестиция салоҳиятини тўла намоён этиш чораларини кўришимиз кундалик ҳаётимиздан жой олган энг долзарб масалалардан бири бўлмоғи лозим”. Охирги йилларда 18 та давлатлараро расмий ташрифлар амалга оширилди ва 52 миллиард долларлик 1 минг 80 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди. Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом ва Осиё тараққиёт банклари, бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликдаги инвестициялар ҳажми 8,5 миллиард долларни ташкил этди. Шундан келиб чиқиб, Тадқиқотнинг мақсади — мамлакат иқтисодиётида инвестицион жозибадорликни шакллантирувчи асосий омилларни тизимлаштириш, инвестиция фаоллигини ошириш механизмларини таҳлил қилиш ҳамда ички ва хорижий инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини оширишга қаратилган амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқотда тизимли ва қиёсий таҳлил, мантиқий умумлаштириш, гуруҳлаш ва илмий абстракция усулларидан фойдаланилди.

фаолликни шакллантирувчи омиллар, инвестиция жараёнининг босқичлари ҳамда уни давлат томонидан рағбатлантириш механизмлари ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганилди. Таҳлил натижалари инвестицион жозибадорликни таъминлаш фақат молиявий ресурслар мавжудлиги билан чекланмаслигини кўрсатади. Самарали инвестиция муҳитини шакллантириш учун, биринчидан, инвестиция манбаларини аниқлаш ва уларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш; иккинчидан, инвестиция жараёни иштирокчиларини институционал қўллаб-қувватлаш; учинчидан, реал инвестиция талабига мос макроиқтисодий муҳитни шакллантириш; тўртинчидан, давлат томонидан инвестиция субъектларини рағбатлантириш талаб этилади. Ушбу йўналишлар манбада инвестиция фаоллигини шакллантиришнинг асосий чоратадбирлари сифатида ажратилган. Шарп (1997) инвестицион жараённинг моҳиятини кўриб чиқар экан, уни босқичларга бўлиб, қуйидагиларни ажратиб кўрсатади: инвестицион сиёсатни танлаш; қимматбаҳо қоғозлар бозорининг таҳлили; қимматбаҳо қоғозлар портфелини шакллантириш; қимматбаҳо қоғозлар портфелини қайтадан кўриб чиқиш; қимматбаҳо қоғозлар портфели самарадорлигини баҳолаш. Маҳаллий иқтисодчи олимларимиздан бири Мустафақулов (2017) инвестицион муҳит ва унинг шаклланиши хусусида тўхталиб: “инвестицион муҳит – инвестицион жараѐнлар амалга ошадиган шароит бўлиб, у ҳудуднинг инвестицион фаолияти ҳамда инвестицияларнинг риск даражасини аниқлайдиган сиѐсий, иқтисодий ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа омиллар таъсирида шаклланади” - дея фикр билдирган. Ҳозирги даврда мамлакатда инвестиция фаоллигини ошириш учун эркин иқтисодий муносабатлар принциплари асосида фаолият юритаётган мамлакатлар ҳамда республикада шу соҳадаги илғор тажриблардан келиб чиқиб, қуйидаги тўрт гуруҳ йўналишларида чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилди. Мамлакат инвестиция фаоллигини шакллантириш тизимини ташкил этишда қуйидаги чора-тадбирлар муҳим ҳисобланади: - Инвестициялашнинг молиявий маблағлари ва манбаларини аниқлаш ҳамда уларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар яратиш; - Самарали инвестициялашни таъминловчи бозор субъектларини шакллантириш ва уларни қўллаб қувватлаш; - Реал инвестиция талабига мос ресурсларни жалб этишни таъминловчи макроиқтисодий муҳитни шакллантириш; - Давлат томонидан инвестиция жараёни субъектларини рағбатлантириш. Иқтисодиёт тармоқларида барқарор ривожлантириш тармоқнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, юқори унумли, замонавий асосий воситалар сотиб олиш, қайта таъмирлаш, қуриш учун узоқ муддатли ва айланма маблағларига сарф қилинадиган қисқа муддатли инвестицияларни жалб суръатлари ва уларнинг миқдорига боғлиқдир.

Инвестиция капитали назарияси ва тақсимот Ишлаб чиқариш фаолияти интеграцияси Инвестицион фаоллик Янги ишлаб иқариш қувватларини фаоллаштириш Бевосита ва билвосита инвестицияларнинг ривожланиши ойиҳаларни амалга ошириш Расм-1. Инвестицион фаолликка таъсир этувчи омиллар Юқорида келтирилган 1-расмда инвестицион фаолликка таъсир этувчи омиллар ижобий тарзда амалга оширилишини таъминлашнинг асосий мезони бу хорижий инвестицияларнинг фаол кириб келиши билан таъминланади. Бу эса ўз навбатида қўшимча иш жойлари, қўшимча даромад ва бюджет даромадларининг ўсишини таъминлайди. Инвестицион жозибадорликни таъминлаш учун ҳам бир қанча муҳим ҳуқуқий норматив база, сиёсий вазият, инвестицион инфратузилма, ижтимоий иқтисодий шароитлар, солиққа тортиш даражаси каби ҳолатлар таҳлил этилишини назарда тутиш керак. Бу омиллар инвестицион жараённи амалга ошириш босқичларини кетма -кет ташкил этишни қулайлигини таъминлайди. 1-босқичда инвестицион ресурсларни топиш (ички ва ташқи инвестициялардан иборат) 2-босқичда инвестицион ресурсларни муайян обектга айлантириш (қуйилмаларга айлантириш) 3-босқичда инвестиция ресурсларининг ошишини таъминлаш (фойдаланишга топширилган объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш) 4-босқичда киритилган инвестиция ресурсларининг даромад (фойда) шаклини кўпайтириш. Бундай босқичларга ажратиш нафақат инвестицион жараённинг моҳиятини очиб бериш, балки унинг таъминлаш механизмларини ҳам аниқлаш имконини беради. Инвестицион жараённинг динамиклиги унинг барча босқичларига тадбиқ этилиши унинг қатор вазифаларни амалга оширишни талаб этади: - потенциал инвесторга эркин маблағларнинг тўпланиши учун шароитлар яратиб бериш; - инвесторлар учун иқтисодиётда жозибадор тармоқлар, минтақалар ва корхоналарни ташкил этиш; - иқтисодиётга инвестицияларни жалб этишга ёрдам берадиган ҳуқуқий шароитларни давлат томонидан яратиб бериш; - потенциал инвесторга динамик ривожланиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва инвестицион фойда ва даромадни олиш ва шу кабилар учун шароит яратиб беришларни киритиш мумкин. Шу билан бирга, инвестиция жараёнини ресурсларни шакллантириш, уларни муайян объектларга йўналтириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва якунда иқтисодий даромад олиш каби ўзаро боғлиқ босқичлар асосида ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Бундай ёндашув инвестиция жараёнининг нафақат молиялаштириш манбаларини, балки унинг якуний иқтисодий натижасини ҳам баҳолаш имконини беради. Инвестицион жозибадорликни оширишнинг самарали механизми инвестиция ресурсларини жалб қилишнинг ўзи билан эмас, балки ҳуқуқий кафолатлар, макроиқтисодий барқарорлик, ривожланган инвестицион инфратузилма, давлат рағбатлари ва инвестицияларнинг иқтисодий натижадорлигини таъминловчи ягона тизимни шакллантириш билан белгиланади.

Ўтказилган таҳлил асосида инвестицион жозибадорликни ошириш мақсадида инвесторлар учун барқарор ва прогноз қилинадиган ҳуқуқий муҳитни таъминлаш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, ҳудуд ва тармоқларнинг инвестицион салоҳияти тўғрисидаги ахборот очиқлигини кенгайтириш, инвестицион инфратузилмани ривожлантириш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини аниқ натижалар билан боғлаш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, инвестицион жозибадорликни баҳолашда жалб этилган маблағлар ҳажми билан бир қаторда янги иш ўринлари, ишлаб чиқариш қувватлари, қўшимча даромад ва бюджет тушумларининг ўсишини ҳам ҳисобга олиш зарур. Манбада хорижий инвестициялар оқими қўшимча иш ўринлари, даромадлар ва бюджет тушумларининг ўсиши билан боғланган.

Adabiyotlar, References, Литературы: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони // https://lex.uz/docs/5841063 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5717-сонли Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2019 й., 06/19/5717/3132-сон; 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5495-сонли Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.08.2018 й., 06/18/5495/1611-сон. 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, “Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чоратадбирлари тўғрисида” № 720-сон 30.10.2024 5. Шарп У.Ф. Инвестиции / учебник / пер с английского.-М.:ИНФРА 1977.-1024стр 6. Мустафақулов Ш.И. (2017) Инвестицион муҳит жозибадорлиги. Тошкент: “BAKTRIA PRESS”, Б.39

Текст автоматически извлечён из PDF статьи. Изображения, таблицы и формулы могут не отображаться в тексте · для исходного вида смотрите PDF.

Источник метаданных: OAI-PMH архив журнала.

Цитировать

APA 7
Фазлиев, Фаррух (2026). ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ. Zamonaviy dunyoda ilm-fan va texnologiya, 5(24), 70-74.
GOST R 7.0.5
Фазлиев, Фаррух ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ // Zamonaviy dunyoda ilm-fan va texnologiya. 2026. Т. 5. № 24. С. 70-74.
BibTeX
@article{фаррух2026,
  author  = {Фазлиев, Фаррух},
  title   = {ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ},
  journal = {Zamonaviy dunyoda ilm-fan va texnologiya},
  year    = {2026},
  volume  = {5},
  number  = {24},
  pages   = {70-74}
}
RIS
TY  - JOUR
AU  - Фазлиев, Фаррух
TI  - ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ
JO  - Zamonaviy dunyoda ilm-fan va texnologiya
PY  - 2026
VL  - 5
IS  - 24
SP  - 70
EP  - 74
ER  -